Shvetsariya kompaniyasi bilan turizm va xizmat ko‘rsatish sohasida hamkorlik qilinadi

8 апрель куни “Swiss Education Group AG” компаниясининг Европа бўйича Маркетинг ва ривожланиш директори Camille Hosseini ҳамда Марказий Осиё ва Туркиядаги ваколатхонаси директори Dastan Seitkazin расмий ташриф билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетига келди. Компания вакилларини ТДИУ ректори Қўнғиротбой Шарипов қабул қилди.

Бўлиб ўтган музокаралар давомида ўқув услубий ва илмий инновацион йўналишларда халқаро алоқаларни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази ҳамда “Swiss Education Group AG” компанияси ўртасида 2019 йил 25 сентябрь куни имзоланган уч томонлама ҳамкорлик меморандуми асосида тизимли ишлар олиб келинаяпти.

«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот марказининг илмий жамоаси ва Халқаро туризм факультети профессор-ўқитувчилари томонидан истиқболда Ўзбекистон ҳудудларида туризмни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш борасидаги таклиф ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Учрашувда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳмонова, Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Дилшоджон Раҳмонов, «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази директори Муҳиддин Калонов, Халқаро туризм факультети декани Нозима Зуфарова иштирок этди.

“Swiss Education Group AG” компанияси ўз таркибида Швецариянинг меҳмонхона йўналишида кадрлар тайёрловчи 5 та ўқув юртларини бирлаштиради. Булар – Швейцария меҳмонхона менежменти мактаби, Монтре меҳмонхона институти, Сезар Ритц коллежи, Швейцария ошпазлик санъати академияси, Меҳмонхона иши ва туризм халқаро институти ҳисобланади.

            

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan