TDIU tomonidan maktab o‘quvchilari uchun ochiq eshiklar kuni tadbiri tashkil etildi

14 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг кенгайтирилган таркибдаги жамоаси Яшнобод туманидаги 151-сонли ўрта умумтаълим мактабига ташрифни амалга оширдилар.

Ташриф доирасида “Мактаб ва олий таълим интеграцияси” шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири бўлиб ўтди. Ундан кўзланган мақсад мактаб ўқувчиларини проф-ориентацияга йўналтириш ҳисобланади.

Тадбир давомида факультет деканлари, декан ўринбосарли, таълим-тарбия маслаҳатчилари ва Қўшма таълим дастурларини мувофиқлаштирувчи бўлим масъуллари томонидан университетда таҳсил олиш жараёнлари ҳамда тайёрланаётган мутахассисликлар, таълим йўналишлари ҳақида кўргазмали материалар тақдимотини ўтказдилар.

Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садирдин Худойқулов ва бошқалар сўзга чиқиб, олий таълим жараёнини рақамли форматга ўтказиш, рақамли таълим технологияларини кенг жорий этиш асосида билимлар трансферини таъминлаш, ҳар бир таълим олувчининг шахсий хусусиятларини инобатга олган ҳолда билим, компетенция, кўникма ва малакаларни шакллантириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот бериб ўтдилар.

Мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан университет масъулларидан атрофлича маълумот олдилар. Кўргазмали воситалар орқали олий таълимда таҳсил олиш борасидаги тушунчаларини бойитдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan