Navoiy davlat pedagogika institutida “Oliy ta’limda fanlararo aloqadorlik” mavzusida ilmiy-amaliy konferensiya

Жорий йилнинг 16 апрель куни Навоий давлат педагогика институтида «Ўзбек тилшунослиги» кафедраси томонидан “Олий таълимда фанлараро алоқадорлик” мавзусида республика илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди.

Конференцияни Навоий давлат педагогика институти ректори, профессор Собиров Баҳодир Бойпўлатович очиб берди ва иштирокчиларни самимий қутлаб, миннатдорчилик билдирди.

Ушбу конференцияда 60 дан ортиқ мутахассис олимлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари тўғридан-тўғри ва онлайн иштирок этишди.
Конференцияда НавДПИ профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда, СамДУ, ТошДЎТАУ, ҚҚДУ, БухДУ, НДКИ, СамДАҚИ профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрант ҳамда талабалар фаол иштирок этишди.

Конференция доирасида «Бугунги таълимнинг замонавий методологияси», «Адабий тил ривожида бадиий адабиётнинг ўрни», «Тил корпуси — миллий маънавиятимиз равнақи гарови», «Ҳозирги ўзбек тилида тил бирликларнинг норматив функцияси тараққиёти», «Тиллар интеграциясининг маданиятга таъсири», «Ўзбек тили диалектал атласи — миллий қадриятларни асраш воситаси», «Чиройли ёзишга ўргатиш орқали бошқа фанларни муваффақиятли ўзлаштириш имконияти» мавзуларда маърузалар қилинди.

Конференциянинг ялпи йиғилишида Самарқанд давлат университети профессори, ф.ф.д. Каримов Суюн Амирович, А.Навоий номидаги ТошДЎТАУ профессори, ф.ф.д. Менглиев Бахтиёр Ражабович, Навоий давлат кончилик институти профессори, ф.ф.д. М.Равшанов, БухДУ доценти, ф.ф.д. Жўраева Бибиш Муҳсиновна, ФарДУ доценти, ф.ф.н. Акбарова Зуҳра Акмалжоновна, Тошкент давлат юридик университети доценти Рамазонов Нодир Нормуродович, НавДПИ профессори, ф.ф.д. Муродова Нигора Қулиевна ва бошқа иштирокчиларнинг ижтимоий-гуманитар фанлараро, ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлараро интеграцияга эътибор қаратилган маърузалари тингланди.

Конференция якунида мавзу доирасида кўтарилган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилиб, умумлаштирилди.



Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan