Navoiy davlat pedagogika instituti va Malayziyaning “Binary” boshqaruv va tadbirkorlik universiteti o‘rtasida onlayn uchrashuv bo‘lib o‘tdi

Унда Навоий давлат педагогика институти ректори, профессор Баходир Собиров, проректорлар ва кафедра мудирлари ва Малайзиянинг “Binary” бошқарув ва тадбиркорлик университети асосчиси ва президенти Жозеф Адайкалам ҳамда университет ректори Сулочана Наир иштирок этишди.

Дастлаб, иккала томон ОТМлар фаолияти ҳақида қисқача тақдимот қилинди.

Шундан сўнг, ҳамкорлик бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича таклифлар ўртага ташланди. Жумладан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма дастурлар асосида бакалавр ва магистратурада иқтисод, тадбиркорлик ва бошқарув бўйича таълим йўналишлари ташкил қилиш, таълимни бошқариш ва тадбиркорлик соҳасида онлайн ўқув курсларини ташкил этиш, Навоий давлат педагогика институти қошида “Binary” Глобал Ўқув Маркази очиш каби масалалар бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш ва ривожлантириш бўйича Малайзиядаги халқаро экспертларни жалб қилиш имкониятлари таклиф қилинди.

Учрашув якунида жорий йилнинг май ойида Малайзиянинг “Binary” университети президенти Ж. Адайкалам бошчилигидаги делегация Навоий давлат педагогика институтига ташрифи давомида томонлар Меморандум имзолашга келишилди.

Учрашув сўнгида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси
масъул ходими Элбек Саидов ҳам ўз фикр мулоҳазалари ва таклифларини ўртоқлашди.



Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan