NavDPIda «Saylov qonunchiligi va amaliyoti: saylov huquqining yangi kafolatlari» mavzusida davra suhbati

20 апрель куни Навоий давлат педагогика институтида “Сайлов қонунчилиги ва амалиёти: сайлов ҳуқуқининг янги кафолатлари” мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Навоий вилоят адлия бошқармаси ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда институт талабалари иштирок этди.

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Джураев Шухрат Низамович ва Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Примов Ғайбулла Саъдуллаевичлар сайлов қонунчилигига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар юзасидан маъруза қилдилар.

Тадбирда талабаларнинг номзодлар томонидан тарғибот ва ташвиқот олиб боришда ахборот коммуникация технологиялари, ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш, аҳолининг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш, пандемия шароитида сайловларни ўтказиш тартибига доир саволларига атрофлича тушунчалар берилди.



 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan