O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavallud topgan kun munosabati bilan Adiblar hiyobonida tadbir bo’lib o’tdi

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар, кенг жамоатчилик Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида жам бўлишди. Институт жамоаси томонидан Муҳаммад Юсуф хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилди.Бу ерда ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Ватан ва муҳаббат куйчиси – Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва сермаҳсул ижоди ҳақида тўхталди. Шоир қолдирган бой маънавий мероснинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Муҳаммад Юсуф ижодининг миллий адабиётимизни ривожлантиришда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди. Шоирнинг замондошлари томонидан Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ хотиралар яна бир бора ёдга олинди. ЗООМ дастури орқали узатилган, ЎЗДСМИ Фарғона минтақавий филиали ҳамда Нукус филиаллари иштирок этган тадбирда шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Институт профессор-ўқитувчилари, талабалар томонидан Муҳаммад Юсуф шеърлари асосида яратилган қўшиқлар ижро қилинди. Театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.Тадбирда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари томонидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига китоблар совға қилинди.Ўзбекистон халқ шори Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида бўлиб ўтаётган тадбирдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Йўлдошев “Ўзбекистон 24” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга чиқиб, бугунги маданий-маърифий тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Канал мухбири билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодини абадийлаштириш борасида институтда амалга оширилган ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон давлат санъат ва институтида Муҳаммад Юсуфнинг “Қора қуёш” драматик достони асосида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо ҳамда Шавкат Дўстмуҳаммадлар инсценировка муаллифлигида тайёрланган “Қора қуёш” спектакли намойиш этилди. Шу ернинг ўзидан “Ўзбекистон24” телеканалига тўғридан-тўғри жонли эфирга уланди.
Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллигига бағишланган, Театр санъати факультети “Мусиқали, драматик театр ва кино санъати” ҳамда “Қўғирчоқ театри санъати” кафедраларининг ижодий ҳамкорлигида саҳналаштирилган ушбу янги спектакль илк маротоба намойиш этилди. Барча роллар институт талабалари ва ўқитувчилари томонидан ижро этилган ушбу спектаклда қатағон қурбонлари образлари орқали буюк аждодларимизга кўсатилган зуғум, ноҳақликлар, таҳқирлашлар ёрқин кўринишларда ўз ифодасини топган. Абдулла Қодирий, Усмон Носир сингари юрт ўғлонларининг ички кечинмалари очиб берилган. ХХ-асрнинг мудҳиш воқеаларини ўзида мужассам этган саҳна асари бугунги ёш авлодни озодлик, эрк, мустақилликнинг қадрига етишга ундайди. Бугунги фаровон кунга етиш учун боболаримизнинг чеккан чексиз заҳматларидан томошабинларни бохабар қилади. Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри режиссёри Достон Худойбердиев томонидан саҳналаштирилган, саҳналар Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри рассоми Миржалол Холиқов томонидан безатилган, бош ролларни институт талабалари ижро этган асарда инсон руҳияти остидаги оқимни саҳна кўринишлари орқали очиб беришга ҳаракат қилинган ва бунга эришилган ҳам.
Муҳаммад Юсуф яратган шерлар қўшиқларга айланиб, ёзган достонлари асосида спектакллар яратилиб халқимизга маънавий озиқа бериш, кишиларни ўтмишга теран кўз билан қарашга ундамоқда.
Зеро, Муҳаммад Юсуф эътироф этганидек, “Бу ёруғ дунёда ўчмас чироғим”.
Спектакль премьераси якунида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев асарни яратишда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигини билдирди.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.








Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan