“БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА АЛЛАНИНГ ЎРНИ”

 

 

                        

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИДА АЛЛАНИНГ ЎРНИ”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий унверситети ва Олмaзор тумани “Умид”, “Мустақиллик”, “Истиқбол”, “Тепагузар”, “Шодиёна” МФЙларининг аёл-қизлари ўртасида “Баркамол авлод тарбиясида алланинг ўрни” номли кўрик танлови ўтказилди.

Ушбу танловда Ижтимоий фанлар факультетига бириктирилган “Истиқбол” МФЙ қайнона-келинлари томонидан тайёрланган ижодий чиқишлари аълога баҳоланиб, 🥇-ўринни эгаллади.
“РЕКТОР КУБОГИ” соҳиби бўлиб, университет ва факультет томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек,
🥈-ўрин “Мустақиллик” МФЙ,
🥉-ўрин “Шодиёна” МФЙ эгаллади.

✅ Ғолиблар университет Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори К.Мирзаахмедов, Ректор Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари Р.Рустамова ва факультет номидан PhD, доцент Э.Нишанбоевалар томонидан тақдирландилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan